Линклар

Шошилинч хабар
18 май 2021, Тошкент вақти: 17:27

Президент қурилишларни назорат қиладиган яна бир идора тузмоқчи. Монополияни йўқотиш режада йўқ


Мустақил мутахассислар Ўзбекистондаги қурилиш соҳасининг бир неча қудратли давлат амалдори назоратидаги коррупциялашган монополияга айланганини айтадилар.

5 февраль куни “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат қурилиш назорат инспекциялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада ëзилишича¸ Ўзбекистонда қурилиш объектлари сони йилдан-йилга ошиб бормоқда ва қурилиш соҳасини назорат қилувчи инспекциялар томонидан 2016 йилда 20 863 та, 2017 йилда 32 257 та ва 2018 йилда жами 36 938 та объектларга қурилиш-монтаж ишлари учун рухсатнома берилиб, назорат ишлари амалга оширилган.

Бу жараëнда шаҳарсозлик нормалари бузилаëтгани¸ хусусан¸ 2018 йилда жами 823 та шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун хужжатларини бузиш ҳоллари аниқлангани айтилган қарорда қурилиш соҳасидаги камчиликларни бартараф қилиш чора-тадбирлари белгиланган.

Шу мақсадда президент қарори лойиҳасида Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси негизида ўз баланси, банк муассасаларида ҳисобрақамлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган муҳрига ва юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат қурилиш назорат инспекцияси (кейинги ўринларда – Инспекция) этиб қайта ташкил этиш буюрилган.

Озодликка Ўзбекистон бўйлаб кўпайиб бораëтган турли қурилишлар ҳақида келаëтган аксар шикоятларда бу соҳанинг Тошкентдаги қудратли давлат амалдорларига қарашли ширкатлар монополиясига айлангани¸ оқибатда¸ уй ва бошқа объектлар нархи сунъий равишда ошиб¸ улар сифати пасайиб бораëтгани айтилади.

Озодлик гаплашган қурилиш соҳасидаги ўзбекистонлик мутахассислар бу соҳани ривожлантириш¸ унда рақобатни кучайтириб¸ нарх ва сифатни ошириш учун “Қишлоқ қурилиш инвест” ва “Шаҳар қурилиш инвест” каби давлат маблағи ва имтиëзларини олиб¸ кам таъминланган оилаларга мўлжалланган уй-жойлар нархини яширин тарзда қиммат қилиб белгилаëтган монополист ширкатларни тарқатиб юбориш лозимлигини таъкидлаган.

Президент қарори лойиҳасида қурилиш соҳасидаги монополия ва коррупцияга барҳам беришга қаратилган чора-тадбирлар кўзда тутилмаган.

Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG