Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2024, Тошкент вақти: 13:50

Қозоғистонда қорли йўлда қолган ўзбекистонликлар қутқарилди


Қозоғистон республикаси Қарағанда вилояти қутқарувчилари бузилган автобуснинг 40 дан ортиқ йўловчиларини эвакуация қилди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

9 январь куни автобус йўловчилари билан Олмаота-Екатеринбург шоссесида Чимкент-Тоболск йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган бўлган. Автобуснинг бузилиш сабаблари ҳақида хабар берилмаган.

“Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари носоз автобусдан 41 кишини эвакуация қилди, шундан 14 нафари Ўзбекистон, 27 нафари Қозоғистон фуқаролари”, дейилади хабарда.

Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ, улар тиббий ёрдамга муҳтож эмас.

XS
SM
MD
LG