Линклар

Шошилинч хабар
06 май 2021, Тошкент вақти: 22:12

Қозоғистонда намойишчилар президент сайловини бойкот қилишга чақирмоқда (ВИДЕО)


Қозоғистондаги энг йирик икки шаҳар – Нур-Султон ва Алмати марказига ўнлаб одам тўпланиб, сиёсий маҳкумларни озод қилиш ва бўлажак президент сайловини бойкот қилишга чақирмоқда.

Қозоғистонни деярли 30 йил идора қилган Нурсултон Назарбоев март ойида президентликдан истеъфо бериши ортидан мамлакатда президент сайлови муддатдан олдин, яъни 9 июнда бўлиб ўтиши эълон қилинди.​

Озодлик Қозоқ хизматининг хабар беришича, полиция Нур-Султон шаҳрида мухолифатнинг намойишга чиққан ўнлаб вакилларини ушлаган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва намойишчилар ўртасида бўлиб ўтган мулоқотдан сўнгра ушланган 10 нафар намойишчи қўйиб юборилган.

Лекин яна ўнлаб намойишчилар полиция автобусида ушлаб турилибди.

Эътироз намойишига чиққанлар полиция ушланганларнинг барчасини қўйиб юбормас экан, акцияни тўхтатмасликларини айтмоқда.

Нур-Султон шаҳрида махсус полиция кучлари ушланганларнинг баъзиларини резина таёқлари билан калтаклаганлар.

Аввалроқ намойишчилар ўнгига чиққан прокуратура вакили, эътироз акциясини "ноқонуний" деб атаган ва улардан тарқалишни талаб қилган.

Пойтахтдаги Остона концерт саройи ўнгидаги ўнлаб намойишчилар иштирокидаги йиғинда "Одамлар чарчаган " ва "Ҳукумат истеъфога чиқсин” деган шиорлари янграган.

Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри Алматида намойишчилар марказий хиёбонга тўпланиб, “Уят”, “Бойкот”, “Менда танлов бор”, “Сиёсий маҳкумларга озодлик” деган шиорларни айтиб ҳайқирдилар.

Рухсат этилмаган намойишлар полициянинг кучли назорати остида бўлиб ўтмоқда.

Намойишлар полиция назорати остида бўлиб ўтмоқда
Намойишлар полиция назорати остида бўлиб ўтмоқда


Нурсултон Назарбоев етакчилик қилган иқтидордаги “Нур Отан” партияси 23 апрелда қурултой ўтказиб, муваққат президент Қасимжўмар Тўқаевни президентликка номзод сифатида кўрсатди.

Кучли назорат остида бўлган бу мамлакатда Тўқаевнинг ғалаба қилишига деярли ҳеч ким шубҳа қилмайди.

Қозоғистонда рўйхатдан ўтган ва ўзини ягона мухолифат ҳаракати деб атовчи партия сайловни бойкот қилишини эълон қилган.

Оппонентлар, танқидчи ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, кўплаб фуқароларнинг тамал ҳуқуқларидан маҳрум қилган Нурсултон Назарбоев мамлакатдаги демократик жараёнларни манипуляция қилиш орқали ўз ҳокимиятини сақлаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG