Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:16

Рождествони черковда нишонлаган Путин «насроний қадриятлари»ни олқишлади


Путин 7 январга ўтар кечаси Санкт-Петербург шаҳридаги черковда Рождество байрамига бағишланган ибодат маросимида иштирок этмоқда
Путин 7 январга ўтар кечаси Санкт-Петербург шаҳридаги черковда Рождество байрамига бағишланган ибодат маросимида иштирок этмоқда

Россия президенти Владимир Путин православ христианларини ва барча рус миллатига мансуб кишиларни Юлиан тақвимига кўра 7 январда нишонланадиган Рождество – Исо таваллуди байрами билан табриклади.

Кремль матбуот хизмати Путин сўзларидан иқтибос келтириб, у «Рождество байрами диндорларга севинч ва умид бахш қилиши»ни айтганини хабар қилди.

Путинга кўра, ушбу байрам православ христианларига «маънавият манбалари ва ота-болалардан мерос қолган анъаналар»ни ўргатади ҳамда «уларни христиан қадриятлари» ва «халқимизнинг кўҳна тарихи ва маданий мероси атрофида бирлаштиради».

Путин 7 январга ўтар кечаси Санкт-Петербург шаҳридаги авлиёлар Симеон ва Анна номи билан аталувчи черковда Рождество байрамига бағишланган ибодат маросимида иштирок этди.

Ўша пайтда Россия давлат телеканаллари Москва шаҳридаги Халоскор Исо кафедрал жомесида бўлиб ўтган ибодат маросимини жонли тарзда кўрсатди.

Рус православ черкови патриархи Кирилл Москвадаги номи зикр этилган черковдаги ибодат маросимига бош-қош бўлди, унда Россия ҳукумати ва парламенти раҳбарлари ҳам қатнашди.

Россиядаги ва бошқа христиан динининг православие йўналишига эътиқод қилувчи кишилар Рождество байрамини Юлиан тақвимига кўра 7 январда нишонлайди. Бу Ғарб мамлакатларидаги Григорий тақвими асосида фаолият юритадиган аксарият христиан черковлари тақвимидан икки ҳафта кейин демакдир.

7 январь Россия, шунингдек, Беларусь, Миср, Эфиопия, Грузия, Қозоғистон, Македония, Черногория, Сербия ва Украинада байрам қилинади. Арманистон православ черкови Рождествони 6 январь куни нишонлади.

Исроилликларга черков ерлари сотилишидан норози бўлган Фаластин христианлари Вифлеем шаҳрида полиция билан тўқнашди. Бунга уларнинг Муқаддас заминдаги православлар патриархининг Рождество байрамини нишонлашга келтирмаслик учун йўлини тўсишга уриниши сабаб бўлди.

Истанбул шаҳрида Грек православ христианлари жамоаси Исонинг чўқинтирилишини сувда чўмилиш билан нишонлади.

Дунёдаги барча православ христианларининг маънавий раҳнамоси, Константинополь архиепископ ива умумжаҳон патриархи Бартолемей I Муқаддас Георгий патриарх черковида литургия – оммавий ибодати ўтказди.

Шарқ православ черкови шу куни Исо чўқинтирилишини нишонлайди.

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ўзи мусулмон бўлишига қарамай, янги черковда бўлиб ўтган ибодат маросимида иштирок этди. Президент бу билан яқинда террорчилик ҳужумига дучор бўлган коптлар билан бирдамлигини изҳор қилди.

XS
SM
MD
LG