Линклар

Шошилинч хабар
25 январ 2021, Тошкент вақти: 22:42

АҚШ санкциялари туфайли энг бой 50 россиялик 1 кунда $12 млрд йўқотди


Санкция жорий қилинганлар орасида "Русал" компанияси эгаларидан бири Олег Дерипаска (суратда) ҳам бор.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев 9 апрель куни АҚШ санкцияларининг сўнгги туркумини "номаъқул ва ноқонуний" деб таърифлади. У ҳукуматга жавоб қилиш ва санкциядан зарар кўрган компанияларга кўмак бериш чораларини кўриш тўғрисида топшириқ берди.

Бундан уч кун олдин Қўшма Штатлар Россиянинг бир қатор хавфсизлик хизматлари раҳбарлари, сиёсатчилари ва олигархларига нисбатан активларини ҳаракатдан тўхтатиш чорасини қўллаган ва молиявий чекловлар жорий қилган эди. Улар Путинга яқин кишилар сифатида кўрилади. АҚШ Молия вазирлиги санкциялар сабабини Москвани “бутун дунёдаги зарарли фаолияти” учун жазолаш деб тушунтирди.

Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс эълон қилинган янги санкциялар хусусида шундай фикр билдирди:

− Трамп маъмурияти бар қанча рус олигархлари, 12 та компания ҳамда 17 нафар ҳукумат вакили ва Россия президенти Владимир Путиннинг иттифоқчиларига нисбатан санкция жорий қилди. Бугунги санкциялар ва маъмуриятнинг Конгресс истаги билан мос тушадиган амаллари президент, Россияга нисбатан ҳеч ким менчалик қаттиққўл бўлган эмас, деб мутлақо тўғри йўл тутаётганини кўрсатади. Биз Россия билан яхши муносабатда бўлишни истаймиз, аммо бунинг учун улар муомаласини ўзгартириши керак бўлади.

Янги санкциялар натижасида Россиянинг алюминий ишлаб чиқарувчи йирик “Русал” компанияси акциялари баҳоси кескин тушиб кетди, чунки санкция қўлланганлар орасида компания эгаларидан бири Олег Дерипаска ҳам бор.

9 апрелдаги Ҳонгконг биржасидаги савдо жараёнида “Русал” акциялари нархи 2 баробар, яъни 2.9 Ҳонг Конг долларигача тушиб кетди. Ваҳоланки, ўша савдо чоғида алюминийнинг нархи кўтарилди. Москва фонд биржасида “Русал” акциялари 20 фоиз қадрсизланди.

АҚШ Молия вазирлиги ўтган ҳафтада миллиардер Дерипаскага тегишли “Русал” ва бошқа компанияларни молиявий чекловлар жорий қилинадиган 12 та корхона қаторига киритган эди.

Россия ҳали АҚШ 6 апрелда эълон қилган янги санкцияларга жавоб қайтармади, бироқ Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова 9 апрель куни жавоб чоралари масаласи кўриб чиқилаётганини хабар қилди.

− Айни пайтда ўрганиб чиқилаётган тахминий чораларнинг тўлиқ рўйхати қўлимизда бор, − деди Захарова.

Сўнгги хабарларга қараганда, санкциялар туфайли россиялик энг бадавлат 50 киши бир кунда 12 миллиард доллар йўқотди.

XS
SM
MD
LG