Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:33

Россия Исроилни Украинадаги неoнацистларни қўллашда айблади


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Reutersʼнинг хабар беришича, Россия ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни Исроилни Украинадаги неонацистларни қўллаб-қувватлашда айблади. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Адолф Гитлернинг келиб чиқиши яҳудий эканини иддао қилиб, баҳс-мунозарани кучайтирди.

Исроил Лавровнинг сўзлари "кечирилмас" уйдирма эканлигини айтиб, буни Холокост даҳшатлари- нацистлар Германияси томонидан 6 миллион европалик яҳудий ва бошқа озчилик гуруҳларнинг қирғинини минималлаштиришга қаратилган уриниш деб атади.

Ғарбнинг бир қанча етакчилари Лавровни қоралади. Парламентар демократик давлат раҳбари бўлган Зеленский эса Россияни Иккинчи жаҳон уруши сабоқларини унутганликда айблади.

Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Исроил ташқи ишлар вазири Яир Лапиднинг сўзлари “антитарих” эканлиги ва “ҳозирги Исроил ҳукумати нима учун Киевдаги неонацистлар режимини қўллаб-қувватлаётганини кўп жиҳатдан ойдинлаштиради”, дея қайд этилган.

Москва яна бир бор Лавровнинг фикрини такрорлаб, Зеленскийнинг яҳудий келиб чиқишга мансуб экани Украинани неонацистлар бошқаришига тўсқинлик қилмайди, дея баёнот берди.

"Кундалик ҳаётда ва сиёсатда антисемитизм йўқолмаган, аксинча (Украинада) ривожланмоқда", - дея Москва баёнотидан иқтибос келтирган Reuters.

Февраль ойида Россия босқинидан кейин Исроил Украинани қўллаб-қувватлаган эди. Аммо, қўшни Сурияда ҳарбий қудратга эга бўлган Россия билан муносабатларга путур етказишдан эҳтиёт бўлган Исроил Москвани тўғридан-тўғри танқид қилишдан қочди ва россиялик олигархларга нисбатан расмий санкциялар ҳам қўлламаган эди.

Бироқ ўтган ой Лапид Россияни Украинада ҳарбий жиноятлар содир этишда айблаганидан сўнг, муносабатлар анча кескинлашди.

"Kремль Исроил нацизмни қўллаб-қувватлаяпти, деб даъво қилганидан сўнг, менда битта савол туғилди. Россия нуқтаи назари бўйича бутун дунёда фашист бўлмаган давлат борми? Албатта, Сурия, Беларус ва Эритреядан ташқари", - деб ёзди Украина президенти маслаҳатчиси Михайло Подоляк Москванинг Украинадаги "махсус операцияси"ни қўллаб-қувватлаган давлатларга ишора қилиб. Бу ҳақида у сешанба куни ўзининг твиттердаги саҳифасида ёзди.

XS
SM
MD
LG