Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:32

Шовотлик аëл Санкт-Петербургда бедарак йўқолган эрини изламоқда


Зафар Жумабоевнинг оиласи унинг Россиядан юборган сўнгги суратларидан бирини Озодликда чоп қилишни сўради.
Зафар Жумабоевнинг оиласи унинг Россиядан юборган сўнгги суратларидан бирини Озодликда чоп қилишни сўради.

Озодликнинг “Эркин микрофони”га сўнгги умид сифатида мурожаат қилган икки фарзанднинг онаси Орзигул Жумабоева Хоразм вилояти Шовот тумани Маданият маҳалласида яшайди. Иккинчи гуруҳ ногирони ва ишсиз бўлган Орзигул ўтган йил июнида Россияга ишга кетган эри Зафар Жумабоевнинг ўлик-тиригини тополмай ҳалак эканини айтади.

39 яшар Орзигул 2011 йилдан бери Россиянинг турли минтақасидаги қурилишларда ишлаб юрган эри Зафар билан сўнгги марта жорий йилнинг 9 май куни телефон орқали гаплашган:

- Ўша куни эрим ўзини ишлатиб¸ уч ойдан бери ойлигини бермаëтган шовотлик Мурод Худоëров деган одамдан ойлик талаб қилиши ва пул қўлига тегиши билан¸ уйига қайтишини айтди. Улар турган жойда пожар чиқиб¸ паспорти ëниб кетгани учун Ўзбекистонга қайтмоқчи эди. Шундан бери икки телефони ҳам ўчган. Муроддан сўрасам¸ тайинли гап айтмайди. Эринг красовка ўғирлаб¸ қамалди¸ дейди. Лекин қаерда¸ қайси қамоқда ëтганини айтмайди. Бир нарсани бекитаяпти мендан. Ўлдириб юборганга ўхшайди¸ дейди Орзигул.

Эрининг тақдирига ойдинлик киритишга ëрдам беришни сўраб¸ Шовот туман прокуратураси ва ички ишлар бўлимига қилган мурожаатлари¸ Орзигулнинг айтишича¸ ҳақорат ва таҳдиддан бошқа нарса бермаган:

- Прокуратура начальник шуғулланаяпти деб¸ милицияга жўнатди. Ички ишлар бўлими бошлиғи¸ мени ҳақорат қилиб¸ сал қолди¸ бўғиб уришига. “Эрингни сан ишга юборгансан¸ сани қамайман” деб роса бақирди. Муроддан сўранглар¸ айтсин қаердалигини десам¸ унинг отини ҳам тутмайди булар. Мурод менга¸ “орқам кучли¸ қўлингдан ҳеч нарса келмайди”¸ деди. Шунақага ўхшайди. Ҳеч ким эримни қидиришга бош қўшмаëтир¸ дейди Орзигул.

Орзигул Мурод Худоëров деб тақдим қилган шахснинг асосан шовотликларни Россияга ишга олиб кетиб¸ уларни ишлатиб¸ пулини ўзи олиши¸ бу пулларнинг бир учини Шовотда яшовчи хотини орқали мардикорларнинг хотинларига беришини иддао қилди.

Орзигул Жумабоева билан суҳбатни тўлиғича қуйида тинглашингиз мумкин:

Орзигул Жумабоева билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:44 0:00
Бевосита линк

Аëлнинг бу иддаолари¸ асосийси¸ Зафар Жумабоевнинг тақдирига ойдинлик киритиш мақсадида Озодлик Худоëров билан ҳам боғланди.

Аммо ўзининг Мурод Худоëров эканини тасдиқлаган шахс¸ бу саволларга жавоб беришни истамади.

Мурод Худоëровнинг Орзигул иддаосига жавоби:

Мурод Худоëров жавоби
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:20 0:00
Бевосита линк

Озодлик Ўзбекистон ватандоши Зафар Худоëровнинг Россиядаги тақдирига ойдинлик киритишни мамлакат тегишли идораларига қолдиради¸ айни пайтда¸ бу шахсни таниган-билганлардан ўзидаги маълумотларни Озодликка билдиришни сўрайди.

XS
SM
MD
LG