Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2021, Тошкент вақти: 11:47

Польша ва Болтиқбўйи давлатларида Россия элчилари ташқи ишлар вазирликларига чақирилди


Россия Разведка бош бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг 33 ёшдаги қизи Юлия Скрипаль 4 март куни Англиянинг Солсбери шаҳрида заҳарланган эди.

Рус матбуоти тарқатган хабарларга кўра, Польша, Эстония, Латвия ҳамда Литвада Россия элчилари ушбу мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирликларига чақирилган.

26 март куни тарқатилган хабарларда дипломатлар нима учун чақирилгани очиқланмади.

Россия Разведка бош бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг 33 ёшдаги қизи Юлия Скрипаль 4 март куни Англиянинг Солсбери шаҳрида заҳарланиши ортидан Европа Иттифоқига аъзо бир қатор давлатлар рус дипломатларини бадарға қилишга тайёрланмоқда.

Британия Владимир Путин ҳукуматини Скрипалларни Совет Иттифоқида ўтган асрнинг 80-йилларида ишлаб чиқилган асабни фалаж қилувчи «Новичок» гази билан заҳарланганликда айбламоқда.

23 март куни Европа Итттифоқи етакчилари бир овоздан ҳужумни қоралаб, унинг ортидан Москва тургани «эҳтимоли юқори» эканлигини таъкидлашди ва Кремлга қарши чора кўришга келишишди.

Уч Болтиқбўйи давлати, Польша ҳамда Чехия Республикаси расмийлари рус дипломатларини бадарға қилиш масаласини кўриб чиқаётганларини билдиришди.

Чехия бош вазири Андрей Бабич 23 март куни мамлакатдан рус дипломатлари чиқарилиши эҳтимоли юқори эканлигини, бу ҳақда расмий қарор 26 март куни эълон қилинишини билдирган эди.

Бу орада АҚШ президент Дональд Трамп ҳам 20 нафар рус дипломатини бадарға қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар қилинди.

CNN ва Reuters агентликлари аноним манбаларга таянган ҳолда 26 март куниёқ президент қарори эълон қилиниши мумкинлигини, қарор қабул қилинишида Европа давлатлари ҳаракатлари эътиборга олиниши ҳақида ёзди.

Британия аллақачон 23 нафар рус дипломатини мамлакатдан чиқариб юборган. Расмий Москва эса Скрипаль ва унинг қизи заҳарланишига алоқаси йўқлигини таъкидлаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG