Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:40

Россия Украинага нисбатан жазо чораларини кучайтирди


Россия бош вазири Дмитрий Медведев Россиянинг Украина фуқаролари ва ширкатларига қарши жазо чораларини кучайтирди.

Медведев 25 декабрда Twitter орқали"Россия давлати, ширкатлари ва Россия фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш" мақсадида санкцияларни кучайтирувчи фармонни имзолаганини билдирди.

1 ноябрда Россия Украинанинг 322 нафар ватандоши ва 68 ширкатига қарши "махсус иқтисодий чоралар"ни қўллаган эди.

Янги рўйхатга 2000 мингга яқин шахслар ва ширкатлар киритилган.

Санкциялар Россиядаги банк ҳисобларни музлатиш ва Россиядан маблағлар юборишни тақиқлайди.

Дастлабки рўйхатга Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков, хавфсизлик хизмати бошлиғи Васил Хритсак, собиқ бош вазирлар Юлия Тимошенко ва Арсений Ятсенюк, Қрим татарлари лидери Мустафо Жамил ўғли, ва Ўнг Сектор лидери Дмитро Ярошлар киритилган эди.

Мазкур рўйхат Владимир Путиннинг 22 октябрда имзолаган фармонига асосланган.

Ўшанда Путин, агар Украина Россия фуқаролари ва ширкатларига қўллаган барча санкцияларни олиб ташласа, Россия ҳам жазо чораларини бекор қилиши мумкинлигини айтганди.

Киев Россия фуқаролари ва ширкатларига қарши санкцияларни 2014 йилда Россия Украинанинг Қрим ярим оролини аннекция қилгани ортидан қўллаган эди.

Украина, шунингдек, Россияни Украина шарқидаги бўлгинчиларни ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётганликда айблаб келади.

2014 йил бошидан буён Украина шарқида бораётган жангларда 10,300 нафар одам ўлдирилган.

Москва Украина ички ишларига аралашаётганини инкор қилса-да, халқаро Жиноят Суди 2016 йил ноябрида Украина шарқидаги уруш "Украина ва Россия Федерацияси ўртасидаги халқаро қуролли можародир", дея ажрим чиқарди.

Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар ҳам Украина ички ишларига аралашгани учун Россияга қарши санкциялар жорий қилган.

XS
SM
MD
LG