Линклар

Шошилинч хабар
15 май 2021, Тошкент вақти: 07:49

Қишки Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Сочини сув босди

25 июн куни Россиянинг курорт шаҳри бўлган Сочини сув босди. Натижада пайшанба куни кечга яқин Адлер туманида 7 посëлка¸ Имеретин қир этакларида 400га яқин уй¸ Кудепста посëелкасида 30га яқин уй сув остида қолди. Минтақада аэропорт ва темир йўл хизмати тўхтатилди¸ фавқулодда ҳолат эълон қилиниб¸ одамлар уйларидан эвакуация қилинди.

26 июн куни эрталаб минтақа олдинги ҳаëт тарзига қайта бошлади: аэропорт ва йўловчи ташувчи поездлар графиги қайта тикланди¸ Сочининг сув босган туманларида электр таъминоти йўлга қўйилди. Хабар қилинишича¸ камида бир одам ўлган¸ тиббиëт ходимларининг айтишича¸ касалхоналарда жароҳат олганлар йўқ.

XS
SM
MD
LG