Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:37

Самарқандлик деҳқонлар 10 йиллик узумзорини кластер вайрон қилишидан хавотирда(ВИДЕО)


“Фазлиддин Султонов олмазорлари” фермер хўжалиги деҳқонлари.
“Фазлиддин Султонов олмазорлари” фермер хўжалиги деҳқонлари.

Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги “Фазлиддин Султонов олмазорлари” фермер хўжалиги деҳқонлари 15 май куни Озодликка мурожаат қилди.

Деҳқонлардан бири Дилмурод Амриевнинг Озодликка айтишича¸ 2011 йилда ташландиқ жойда барпо қилинган узумзор боғ¸ туман ҳокими қарори билан паррандачилик билан шуғулланиб келаëтган “Навобод насли” кластерига бериб юборилган.

Ҳозиргача 120 миллион сўмдан кўпроқ маблағ сарфланган узумзор айни ҳосилга кириш арафасида кластер эгаси Ўроқов Ҳайдар¸ деҳқонларга кўра¸ ер ўзига берилганини айтиб¸ уни бузиш тараддудига тушган.

- 2011 йилда ташландиқ жойни олганмиз¸ ҳамма ҳужжатларимиз бор. Уч йиллик меҳнатдан кейин узумзорлар ҳосилга кирди. Шу пайтгача¸ биз берилган режани ҳар йил бажариб келганмиз. Биздан сўрамай-нетмай ерларимизни кластерга бериб юборишган. Ўроқов келиб¸ бизга бузаман узумзорингни деяпти. Бу қандай инсофсизлик ва исрофгарчилик. Қарийб 10 йиллик боғимизни бузишдан тўхтамоқчи бўляпмиз¸ аммо ҳеч ким қулоқ солмаяпти¸ дейди Озодлик суҳбатлашган деҳқон.

Самарқандлик деҳқонлар Озодликка пайҳон қилиниш таҳдид остида қолган узумзорларининг ҳозирги аҳволи акс этган видеоларни тақдим этди.

11 май куни тасвирга олинган бу тасвирларда деҳқонлар ҳам ўз узумзорлари¸ ҳам улар ерини бузиш билан таҳдид қилаëтган кластер эгасига қарашли узумзорлар манзарасини бир-бирига қиëслаб кўрсатади.

Самарқандлик фермерлар ўз узумзорларининг кластер томонидан пайҳон қилинишидан чўчимоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:02 0:00

- Олдинги ҳоким бу ерни яширинча кластерга бериб юборган. 15 кунча бўлди¸ карантин пайтида кластерчи Ўроқов ҳозирги ҳоким Носир Мавлонов билан бирга келиб¸ бу ерларни мен сотиб олганман¸ бўшатинглар деди. Қачон¸ қандай¸ нимага олганидан бехабармиз. Биз оддий деҳқонмиз¸ Фазлиддин Султонов билан ишлаб¸ рўзғор тебратиб келдик. Узумзорларимиз яхши ҳосилга кириб¸ энди оғзимиз ошга етганда¸ ҳокимлар уни ноқонуний йўл билан ўзига алоқадор одамларга олиб беряпти¸ дейди Озодлик гаплашган узумчи деҳқон.

Озодлик самарқандлик деҳқонлар шикоятига изоҳ сўраб¸ Самарқанд туман Ер ресурслари ва кадастр бўлими мутасаддиси билан боғланди.

Мулозим “Фазлиддин Султонов олмазорлари” фермер хўжалигига қарашли 2 гектар ҳосилдор узумзорнинг паррандачилик кластери эгасига бериб юборилганини тасдиқлади.

Айни пайтда¸ "нега¸ қайси асосда"¸ деган саволларга жавоб беришни истамади.

Буни мендан эмас¸ ҳокимдан сўранг. Бу ҳақдаги қарорни ҳоким чиқарган¸ биз шу қарор бўйича иш кўрамиз”¸ деди Самарқанд туман ер ресурслари бўлими мулозими.

Самарқанд туман ҳокимлиги телефон рақамларига кун давомида ҳеч ким жавоб бермагани боис ҳокимликдан бу деҳқонлар шикоятига муносабат олишнинг имкони бўлмади.

Ўзбекистонда икки йил давомида кейинги аввалиги пахтачилик ва буғдойчилик¸ 2020 йилдан эса¸ мева-сабзавотчилик ва узумчилик кластерлари ташкил этиш ҳукуматнинг қишлоқ хўжалик соҳасидаги устивор вазифасига айлантирилди.

Озодликка фермерлардан бўлаëтган аксар мурожаатларда¸ кластер тизимининг серҳосил ерларни ҳокимият эгалари ва улар яқинларига олиш мақсадида хизмат қилаëтгани айтилмоқда.

Кластерга мажбуран бириктирилган юзлаб фермер хўжаликлари икки йилдан бери ўз хизмат ҳақини ололмай¸ банкротлик ëқасига келиб қолганини айтмоқда.

Президент Шавкат Мирзиëев ҳам кластер системасининг коррупциялашганини эътироф этган ҳолда¸ бу тизимга ўзгартиш киритиш ëки уни бекор қилишни кун тартибига қўйганича йўқ.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG