Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:34

Туркманистон президенти ягона ўғлини вилоят ҳокимининг муовини этиб тайинлади


Туркманистоннинг авторитар президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўзининг ягона ўғлини жануби-марказий Ахал вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинлади.

37 яшар Сердар Бердимуҳаммедовнинг вилоят ҳокимининг ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида 2 январда ҳукуматнинг ахборот сайти маълум қилди.

Бор йўғи тўққиз ой муқаддам Гурбангули Бердимуҳаммедов ўз ўғлини ташқи ишлар вазирининг муовини этиб тайинлаган эди.

Ахал вилояти Эрон ва Афғонистон ҳудудлари билан чегарадошдир.

Вилоят маркази Анеу шахри пойтахт Ашхабоддан 8 километр узоқликда жойлашган.

Янги вазифага тайинланган Сердар Бердимуҳаммедов ўзининг парламентда 2016 йилдан буён эгаллаб келаётган ўрнини сақлаб қолади, аммо ташқи ишлар вазири муовини вазифасини бўшатиб қўяди.

Сердар Бердимуҳаммедов 2018 йил март ойида ташқи ишлар вазирининг муовини этиб тайинланар экан кўпчилик отаси уни президентликка тайёрламоқда деган тахминларни илгари сура бошлади.

Парламент депутатлигига сайланишидан олдин Сердар Бердимуҳаммедов ташқи ишлар вазирлиги ахборот бўлими бошлиғи эди.

61-яшар Гурбангули Бердимуҳаммедов газга бой Туркманистонни 2006 йилдан буён бошқариб келади.

Ҳукумат танқидчилари ва инсон ҳақларини ҳимоя қилиш ташкилотларига кўра, Сапармурот Ниёзов ўлими ортидан ҳокимиятга келган Гурбангули Бердимуҳаммедов мамлакатда ўзгача фикрни батамом янчиб ташлади ва собиқ президент сиёсатидан кўп нарсани ўзгартиргани йўқ.

Президент Бердимуҳаммедовнинг яна уч қизи ва тўрт невараси бор.

XS
SM
MD
LG