Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:26

“20 йил ишлаб олган “Нексия”мни салондан олиб чиққан куним Тошкентда ўғирлаб кетишди”


Бухоро вилоятининг Жондор туманидан мурожаат қилган 36 яшар Қутлиев Тожиддин жорий йил январида Тошкентдаги салондан янги “Нексия” автомашинасини олиб чиққани¸ меҳмонхонада тунаб¸ кўчага чиқса¸ машинасининг ғойиб бўлганини айтади ва терговнинг айатин пайсалга солинаëтганини иддао қилади:

- Воқеа бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани Ички ишлар бўлими жиноий иш очган. Машинани ким¸ нимага ўғирлагани маълум. Лекин ўғрилар бу ишни пул билан бости-бости қилиб келаяпти. Виртуал қабулхонага ëзсам¸ тергов жараëни бормоқда¸ деган мазмунда жавоб беришди. Оддий тракторчиман¸ 20 йил ишлаб топган пулимга олган эдим бу машинани. Энди кимдан ëрдам сўрашни ҳам билмайман¸ дейди “Эркин микрофон”га мурожаат қилиш сабабини изоҳлаган бу суҳбатдош.

Машинасини ўғирлатган Тожиддин билан суҳбат.

Жондорлик тракторчи билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:33 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG