Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:56

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Чегарачилар бировнинг шахсий телефонини титкилашни бас қилишсин!"

"Мен президентимиз Шавкат Мирзиёевдан шуни сўрайманки, аэропортларда, вокзалларда ва чегараларда турган солдатлар бировнинг шахсий телефонини титкилашни бас қилишсин.

Телефон бир инсоннинг шахсий мулки ҳисобланади. Уни бесабаб ўзидан ўзи олиб, "ичида мусулманский нарсалар борми йўқми?" деб титкилашга уларнинг умуман ҳаққи йўқ. Биз мусулмонмиз, алҳамдулиллоҳ. Бизнинг шахсий телефонимизда хоҳлаган нарсамиз бўлади ва бу билан чегарадаги солдатларнинг умуман иши бўлмаслиги керак! Ўзбекистон халқи шу даражада қўрқадики, ҳатто баъзи ҳижобли қизларнинг расмлари туришидан қўрқиб, суратларни ўчириб юборади. Ҳурматли президентимиз Шавкат Миромонович, ўзингиз айтинг, қачонгача бу халқингиз қўрқувда юради ва бу солдатларингиз қачонгача одамларни қўрқитиб юришади телефонларини титкилаб? Бу ишларни қачон тўхтатасиз?"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG