Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 13:33

ЎЗБЕКИСТОН – “Ҳатто исмини ёза олмаётган ўқувчилар кўпайиб кетаётгани сабабини биласизми?”


ЎЗБЕКИСТОН. “Ўқитувчилар қоғозбозликдан халос қилинсин, кўпроқ ўқувчиларга таълим-тарбия берилсин, деб кўп гапирилмоқда. Лекин ҳаммаси баттар бўляпти. Яна қоғозбозлик авж олмоқда. Комиссия келиб, фақат ҳужжатларни текширади. Биз – ўқитувчилар, дарс қолиб комиссиялар билан оворамиз. Мактабни тугатган ўқувчилар орасида она тилида исм-фамилиясини тўғри ёза олмайдиганлари жуда кўп. Бунинг сабабларидан бири ўқитувчилар қоғозбозликка буркаб ташлаганидир!

Яна бир муаммо. Ҳозир кўп коллеж ва лицейлар мактабларга айлантирилди. Лекин кўплаб ўқувчиларда дарслик йўқ. Машқ, мисол ва уйга вазифа беришга қийналмоқдамиз. Ўзимиз китоб дўконидан дарслик сотиб олиб дарс ўтяпмиз.

Санъатга ихтисослаштирилган мактабларда она тили ва адабиёт фани 10 соатдан атиги 2 соат қолган. Ўқувчи она тилини мукаммал билмаса, бошқа тилларга меҳр қўярмикан? Қолаверса, ёшлар орасида ҳаётга енгил-елпи қараш, ўз жонига қасд қилиш, қотилик ва бошқа жиноятлар кўпаймокда. Буни ҳисобга олиб, ислом дини ва психология дарслари кўпайтирилиши керак. Агар боларимиз диндан бироз хабардор бўлса, бундай ишларга камроқ қўл урармиди...

Халқ таълим вазирлиги раҳбариятидан ўқитувчиларни қоғозбозликдан озод қилишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 6 ноябрь куни юборилган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG