Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:49

ТОШКЕНТ – “150 дан зиёд тадбиркор ташқи реклама бозоридан ноқонуний равишда сиқиб чиқарилмоқда”


ТОШКЕНТ. “Тошкентдан мактуб йўлламоқдамиз. 1996 йилдан бери реклама фаолияти билан шуғулланиб келамиз. Айни пайтда реклама бозорида 22 йилдан бери рўй бермаган қонунбузарликлар содир этилмоқда.

2018 йил 30 августда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 702-сонли қарори кучга кирган. Ушбу қарорга кўра, 2018 йил 1 декабрдан бошлаб ташқи реклама иншоотларига эгалик ҳуқуқларини расмийлаштириш Давлат хизматлари кўрсатиш маркази томонидан “Ягона дарча” тамойили бўйича амалга оширилади. Аммо амалда умуман бошқа ҳолат кузатилмоқда.

Қурилиш вазирлиги барча реклама агентликларига 2018 йил 1 декабрдан бошлаб барча турдаги реклама қурилмаларини ўрнатиш ман этилади¸ деган мазмунда расмий хат жўнатган. Ҳукумат қарорида реклама иншоотларига эгалик ҳуқуқларини расмийлаштириш Давлат хизматлари маркази томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган бўлса-да, бу хизмат ҳалигача ишлаб чиқилмаган.

Архитектура ва қурилиш бош бошқармасида қонунбузар гуруҳ ташкил қилинган. Унга бошқарманинг реклама бўлими бошлиғи раҳбарлик қилмоқда. Улар бир нечта масъулияти чекланган жамият ҳамда якка тартибдаги тадбиркор субъектларини очиб, улар номига ноқонуний равишда янги реклама қурилмаларига эгалик ҳуқуқларини бермоқдалар. Бугунги кунда фақат ана шу саноқли ташкилотларга реклама қурилмаларини ўрнатишга рухсат этилган, ташқи реклама соҳасида иш юритаётган қолган 150 дан зиёд тадбиркорлик субъектлари фаолиятига эса йўл берилмаяпти. Ташқи реклама қурилмаларини ўрнатишда ҳам тегишли тартибга риоя қилинмаяпти.

Бир сиқим ташкилотларга монополия тарзида рухсат бериб, қолганларга йўл берилмаётгани ташқи реклама бозорига салбий таъсир кўрсатмоқда ва инвестицион муҳитининг ёмонланишига олиб келмоқда.

Ўзбекистонда шунчалик коррупция кучайиб кетдими? Ёки ташқи реклама билан шуғулланиш учун рухсат олган бармоқ билан санарли ташкилотларнинг “тепа”да акахонлари борми?”

(Бу хабар Озодликка 22 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG