Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:05

СУРХОНДАРЁ – “Чўмилиш учун қўшни туманга транспортда бориб келишга мажбурмиз”


CАРИОСИЁ. “Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Афросиёб маҳалласи Камолиддин Беҳзод кўчасида жойлашган 31-33-34-сонли тураржойлардан мактуб йўлламоқдамиз. Аввало, таъбингизни хира қилаётган мавзуда ёзаётганимиз учун узр сўраймиз. Аммо кўпчиликни қийнаётган ушбу муаммо зудлик билан ҳал этилмаса бўлмайди.

Уйлар олдида қурилган ҳожатхонамиз эскириб, фойдаланиб бўлмайдиган аҳволга келиб қолган. Иложсизликдан ҳамма “иши”ни уйидаги челак ёки тувакларга бажариб, эски ҳожатхонага тўкиб келяпти. Кўчада одамлар “горшок” кўтариб юради! Биз шу аҳволни видеога тушириб, вилоят ҳокимига жўнатдик. Бизга “ҳаммаси бўлади” деб ваъда бериб кетишди. Лекин мана тўрт йиллар бўлиб қолди, ҳожатхона ва сув муаммоси ҳал этилмади. “Дом”да газ, сув, ҳожатхона, чўмиладиган жой, иситиш тизими йўқ. Ванна ичига кирсангиз яхлаб қоласиз. Тез ёрдам ёки ёнғин хизмати келса, йўл торлигидан уйлар орасига киролмайди. Тўртта домга битта болалар майдончаси. Унинг аҳволини кўрсангиз қўрқиб кетасиз.

Яна камига, уй ёнида боғча қуришмоқчи. Боғча қуришдан аввал шу ерда яшайдиган одамлардан бир оғиз фикр сўрашгани йўқ. Боғча муносиб шароитда бўлиши керак. Домлар ёнида, тор жойда қурилаётган боғча эса замонавий талабларга жавоб бермаслиги аниқ.

Ундан кўра бизга ҳаммом қуриб берсин. Чўмилиш учун бошқа туманга транспортда бориб келамиз! Уй ёнидаги ариқларнинг сув кетадиган жойи йўқ. Сув тўлиб, уйларимиз пойдевори захлаб кетяпти. Ундан кўра дренаж тизимини яхшиласин. Автотураргоҳ қилиб берсин. Уй шифтидан чакки ўтади.Томни бутлаб-ямаб берсин.

Ҳокимият вакилларига қўнғироқ қилиб муаммоларни айтсак, “озгина сабр қилинглар” дейишдан нарига ўтишмайди. Лекин биз неча йиллардан бери сабр қилиб келяпмиз. Мутасаддилархалқнинг устидан кулишни бас қилсин!”

(Бу хабар Озодликка 29 апрель куни келган.)​ ​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG