Линклар

Шошилинч хабар
22 май 2018, Тошкент вақти: 09:19

ТОШКЕНТ - Абу Сахийдаги савдогарлардан ремонтга деб пул олинди¸ лекин ремонт йўқ! (ВИДЕО)


ТОШКЕНТ. "Абу Сахийнинг бир қатор дўконларидан "ремонт учун" деб 1 миллион сўмдан пул йиғиб олинаяпти. Аммо ремонтдан дарак йўқ. "Тадбиркорлар йили" дейди¸ аммо орқасидан бу ишлар.

17 декабрдан бери Тошкент шаҳар савдо мажмуасида бозор маъмурияти томонидан кўчага мол ёйишга рухсат берилмаяпти. Ва бундан тадбиркорлар азият чекмоқда. Таъмирлаш ишлари тугаса¸ мол ёйишга рухсат берилади¸ деган гаплар бор. Ҳолбуки, бу саволга ҳеч ким аниқ жавоб бермаяпти. Таъмирлаш учун деб 1 миллион сўмдан пул йиғиб олишаяпти¸ лекин арзимаган харажат қилиб маълум бир жойлар таъмирланди. Пулни йиғиб олади¸ лекин ўз вазифасига келганда тонади.

Масалан, бугун эрталаб келганимизда бозорда свет йўқ. Соат эрталаб 5. Нега свет йўқ¸ деган жавобга қоровуллардан "билмадик, бизга ўчиринглар дейишди" деган жавоб олдик. Тўлов 5 февраль куни қилиниши керак бир кун кечроқ 6 февраль куни тўладим¸ аммо 8 февраль куни вақтида тўламагансан¸ деб ўчириб қўйишипти. Бизнинг аҳволимизҳхеч кимни қизиқтирмайди¸ аммо пул сўрашга келганда ҳаммаси жуда осон. Биз ҳам керак бўлса нон еб турган жойимиздан айрилмаслик учун тўладик¸ аммо шунга яраша таъмирлаб ҳам беришмади. Тўламаймиз деганда, келиб "тепадагилардан қўрқмайсанми" дея, дўқ қилишди".

"Абу Сахий"даги баъзи тадбиркорлар 1 миллион сўмдан топширишга мажбурланмоқда"
илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:56 0:00

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG