АНДИЖОН. “Андижон вилоятидан ёзмоқдамиз. Вилоятимиз туманларида адлия вазирлиги сайёр қабуллар ўтказди. Бизнинг шароитда жиддий масалаларни биринчи раҳбар ҳал қилиши маълум. Аммо адлия вазири Русланбек Давлетов фақат Марҳамат туманида фуқароларни қабул қилди, холос. Қолган ҳудудларда аризачилар билан унинг ўринбосари суҳбатлашди. Вазир фуқаролар билан учрашишни ўзига эп кўрмади. Ўринбосари эса қуруқ “кўрамиз” билан чекланди. Ҳали “биз фалонча фуқаронинг муаммосини ҳал қилдик” деб пиар қилишса керак. Вазирнинг ўзи билан кўришиш ва дардини айтишни истаган фуқароларнинг ҳафсаласи пир бўлди...”
(Бу хабар Озодликка 26 июль куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|