Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:45

ТОШКЕНТ – “Аэропорт қурамиз деб 29 хонадонни вайрона ичида қолдириб кетишди”


СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўшқўрғон кўчасида истиқомат қиламиз. Тошкентнинг ўша вақтдаги ҳокими Р. Усмонов қарорига асосан ҳудудимиздаги 120 та хонадон бузилишга тушди. Бузилган уйлар ўрнида аэропортнинг янги – “Тошкент-4” терминали қурилиши кўзда тутилган эди. 2015 йил бузиш ишлари олиб борилди, аммо бу орада терминал қурилиши бекор қилинди ва оқибатда 29 хонадон бузилмай қолиб кетди.

Вайроналар орасида қолган ушбу хонадонларда яшаш шароити санитария-эпидемиология нормаларига жавоб бермайди. Бу ер ҳашаротлар, чаёну дайди итлар маконига айланган. Айрим жойларда 7-8 метр чуқурликда ўралар ҳосил бўлган.

5 йилдан буён шундай оғир аҳволда яшаб келяпмиз. Қолаверса, ушбу нохуш манзара Ўзбекистонга самолётда учиб келаётган меҳмонларга кафтдек кўриниб туради. Ҳудуд учиш-қўниш чизиқларидан 150-200 метр масофада жойлашган.

2018 йили бош вазир А.Арипов ва Тошкент ҳокими Ж.Ортиқхўжаев кўчамизга келиб, 29 та хонадонни бузишга кўрсатма берди. Аммо бузиш ишлари амалга оширилмади. Вайроналар ичида қолиб кетган хонадонларнинг тақдири ҳозирга қадар ҳал қилинмади”.

(Бу хабар Озодликка 14 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG