Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2020, Тошкент вақти: 07:21

ТОШКЕНТ – “Терговчи қонунбузарларга чора кўриш ўрнига, президентга йўллаган мурожаатимни қайтиб олишни сўради”


ТОШКЕНТ. “Мен – Санжар Ғиёсов, Тошкентдан ёзмоқдаман. “Миллий тикланиш” партияси аъзоси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси, Олий Мажлис ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти қошида ташкил этилган “Ёш қонуншунослар клуби” аъзосиман.

Аввалроқ “Сиздан Телеграм”да “AKFA Group” тасарруфидаги “Vortex line” МЧЖ заводида тунги сменада ишлаётганимда кўзимга алюминий қипиғи кириб жароҳат олганим, аммо завод раҳбарияти иш вақти жароҳат олганим ҳолати юзасидан суриштирув ва экспертиза ўтказишга тўсқинлик қилаётгани ҳақида президентга мурожаатим чоп этилган эди. Мурожаатим чоп этилгач, Олмазор тумани ИИБ терговчиси мени бошқарма биносига чақирди. Терговчи ва яна икки ИИБ ходими мендан президентга қилган мурожаатимни қайтиб олиб, “ИИБ менинг мурожаатим билан шуғулланмоқда” деган мазмунда мақола чиқаришимни сўради. Мен эса адолат излаш йўлидаги ҳаракатни тўхтатмаслигим, Конституциявий ҳуқуқларимни ҳимоя қилишда давом этишимни билдирдим. Мен терговчига суд-тиббий экспертиза хулосасида жароҳатим ўз исботини топганини айтиб, қалбаки имзолар билан боғлиқ даъволарим қонуний ечилиши лозимлигини баён этдим. Аммо июнь ойи ўтаётган бўлса-да, терговчи бу борада бирор чора кўрмади.

Қолаверса, ўзимни ҳимоя қилиш учун “Vortex line”дан менинг жароҳатланишимга оид деб билган ва менга тегишли ҳужжатларнинг нусхасини сўрасам, улар менга ҳужжатларим ёниб кетганини айтмоқда. Бу ҳлолат ғалати эмасми? Шикоятлар қилиб бошлаганимдан кейин негадир фақат менинг ҳужжатларим ёниб кетмоқда…

Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович ҳуқуқ-тартибот органларидан халқ билан ишлаш услубини тубдан ўзгартириб, халқ дарди билан яшаш лозимлигини талаб қилмоқда. Лекин ҳуқуқ-тартибот органларининг баъзи масъулиятсиз ходимлари ижро жараёнидаги хатолари сабаб бутун тизимга нисбатан ишончсизлик кайфияти пайдо бўлмоқда. Президентимизнинг қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги ҳақидаги талаби қоғозда қолиб кетмаслигига ишонаман. “VORTEX LINE” МЧЖ заводидаги адолатсизликларга барҳам беришни ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ўз назоратига олишини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 5 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG