Линклар

Шошилинч хабар
21 август 2018, Тошкент вақти: 18:37

"Сардорга раҳмат. Қолган санъаткорлар қани?


МАДРИД. "Мен Тошкентда туғилиб, Санкт-Петербургда ўсиб, Мадридда истиқомат қилаётган ўзбекистонликман. Жоним куйганидан сизларга ёзишни қарор қилдим. Бундай миқёсида бахтсизлик юз берса, Фейсбукнинг мен каби оддий фойдаланувчиси нима қилашини билмай қолади. Мен репортажни томоша қилиб, бундай яшаш ва ўлиш мумкин эмаслигини тушунаман, холос. Битта видеороликка 52 нафар инсоннинг ҳаёти ва ўлими сиққан.

Мисол учун, Сардор Мадраҳимовни тушуниш қийин. Нима учун у қимматбаҳо костюмда, бўйнига бабочка тақиб қўшиқ куйлаган? Бизнинг эркаклар мотам кунида бундай либосларда анчадан буён юрадими? Қани дўппи, қани рўмол, ўлганларга ҳурмат қани?

Шундаям Сардорга раҳмат. Қолган санъаткорлар қани? Ўлганлар хотирасига хайрия концерти ўтказиб, тўпланган пулларни ўлганлар оилаларига берса бўларди-ку. Бир оз ўтиб ҳаммаси унутилади. Лекин ҳеч нарса қилмасак, бизнинг бошимизга ҳам бир қўшиқдан бошқа ҳеч нарса қолмаган 52 одамнинг тақдири тушиши мумкин".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG