Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 21:03

НАМАНГАН – "Алиментдан қарзим йўқ, аммо хотинимнинг аризаси сабаб чет элга чиқолмаяпман"


УЧҚЎРҒОН. "Мен – Собиржон Акбаров, Наманган вилояти Учқўрғон туманидан ёзмоқдаман. Икки йилдан бери алимент масаласида кураша-кураша, кучим қолмади.

Гап шундаки, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон суди 2016 йил 4 июлда икки нафар фарзандимга алимент тўлашим лозимлиги ҳақида қарор чиқарган. Россияга ишлагани кетмоқчиман. Аммо қарзим бўлмаса ҳам аёлимнинг аризаси борлиги сабаб, чет элга чиқишимга тўсиқ қўйилган. Аввалроқ Россияда эканимда болаларимга пул юборганман. Аммо аёлим атайин четга чиқишимга қаршилик қилмоқда.

11 июлдан кучга кирган янги қарорга асосан мен гаров шартномаси тузишим керак экан. Гаров пули эса 46 миллион сўмни ташкил қилади. Менда бундай пул қаердан бўлсин?! Ижарада яшайман, отамнинг ҳовлисида эса икки акам, синглим ва ота-онам яшашади. Акамнинг ҳовлисини гаровга қўйишга ҳам тайёрмиз. Мажбурий ижро бюроси ходимлари эса "бунинг иложи йўқ", деяпти. Янги қарордан мақсад алиментни вақтида тўлатишми ё эркакни бадном қилишми?

Чет элда ишлаб уй-жой қилишим керак. Аммо қарзим йўқ бўлса ҳам, биргина ариза туфайли ҳеч қаерга чиқолмай ўтирибман. Адолатни қарор топтиришда ёрдам беринглар!"

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG