Линклар

Шошилинч хабар
23 август 2019, Тошкент вақти: 18:29

CИРДАРЁ – “ALSKOM суғурта компанияси ходимлари: бизни ноҳақ ишдан бўшатишди”


CИРДАРЁ. “ALSKOM суғурта компаниясининг Сирдарё вилояти филиалида ишлаб келаётган эдик. Жорий йил 18 июль куни компания бош директори ўринбосари Мардон Олимжонов филиалимизда мониторинг ўтказди. Текширувдан сўнг бош директор ўринбосари йиғилиш ўтказиб, мониторинг хулосасига асосан филиал ёпилишини айтди ва ходимлардан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш тўғрисида ариза талаб қилди.

Меҳнат қонунчилигига кўра, филиал ёпилгудек бўлса, бу ҳақда ишчиларга аввалдан огоҳлантириш хати берилиши ва товон пули тўланиши лозим. Шунга қарамай, бош директор ўринбосари “ўз хоҳишингизга кўра ариза ёзмасангиз, “статья” билан бўшатаман!” деб таҳдид қилди. Шу тариқа 22 июль куни филиалнинг 6 ходимидан 5 нафари бўшатилди. Фақат филиал менежери Баҳром Абдукаримов қолди.

Аммо бош директор ўринбосари филиал ёпилмоқда деб бизни алдаган экан. Айни пайтда филиал фаолиятини давом эттиряпти. Филиалга янги ишчи-ходимлар қидирилмоқда.

Бизга ноҳақлик қилинди. Бизни қонуний тартибда ишга қайта тиклашларини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 25 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG