Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:20

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас

"Ошхоналаримизда антисанитария ва жанжаллар тарқаган"

"Ангор туманидаги тижорат бозорининг атрофида жойлашган ошхоналардаги антисанитария ҳолатларини ёритинг. Ошхоналарда санитария ҳолати "0" даражасида.

Ошхоналарда антисанитария ҳолатларидан ташқари официантларнинг ӯта маданиятсизлиги, баъзи ҳолларда икки ошхона официантнинг бир мижоз устида талашиб, жанжаллашиб кетишлари ҳам учраб туради. Бундан ташқари, официантларнинг кун бӯйи клиент чақириб жавраши, овқатлар номини тинмай санаб реклама қилиши одамнинг ғашини келтиради.

Шунингдек, ошпазнинг ош пиширишини узоқдан кузатиб турсангиз, у ошни еган одам бир касалликни орттириб олиш эҳтимолидан холи эмас. Сабаби, ошпаз ӯтинни ҳам ӯзи ёқади, гӯштни ҳам ӯзи тўғрайди. Ош тайёр бӯлиб, истеъмолчига етиб боргунча, ҳамма ишни қӯлини бирон марта ювмасдан, ӯзи охирига етказади. Бундан ташқари, ушбу ошхоналарда коса-товоқ ювиш жойлари мавжуд эмас".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG