Линклар

Шошилинч хабар
18 июн 2018, Тошкент вақти: 20:31

ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ҳокимлигидаги тартибсизликлар ҳақида ёзмоқчиман. Янги қурилган уйимга эгалик ҳуқуқи олишни сўраб ҳокимликка ариза бергандим. Қабулхонадаги қиз 30-40 кунда жавоб оласиз, деган эди. Аммо 40 кундан ошди ҳамки, жавоб йўқ. Ариза топшириш ҳам осон кечмади. Ариза намунасини осиб қўйишибди, аммо ёзишга стол-стул йўқ. "Ёзишга шароит қилиб қўйсанглар бўлмайдими?" десам, "Бунга мажбур эмасмиз, керак бўлса, уйда ёзиб келинг", дейишди.

Ҳоким ёки ёрдамчиларига учрашиб, вазиятни тушунтирай, десам, улар соат 10 да ҳам иш жойида йўқ эди. Битта аризани кўриб чиқиш учун 40 кун кетадими? Юнусобод ҳокимлигидан аризаларни кўриб чиқиш муддатини қисқартириш, аҳолига хизмат кўрсатиш даражасини яхшилашни сўраб қоламан".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG