Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:10

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Ўзбек армиясида "дух"лар киму "дембел"лар ким?

"Мен 2014-15 йилларда Фарғона ДВД сида хизмат қилдим. Ўзим хоразмликман. Хизмат чоғида 1 ой карантинда бўлдик. Қолган 11 ой "дух" бўлиб юрдик, лекин "дух", "дембел" йўқ дейишади. Бўлганиям яхши экан. Нега десангиз, 6 ой "дух" бўлсанг, 6 ой "дембел" бўласан. Ҳозир эса, аскар 12 ой "дух", "дембел" эса сержант ва офицерлар. ГДО бўлимида хизмат қилдим. Ўйлаб кўринг, казарма қишда умуман исимайди, ойналари часть қурилаётган пайтда руслар томонидан ўрнатилганича турибди.

Свет ўчишини айтмайсизми, айниқса жанговор навбатчиликда турганизда. Солдатларга бериладиган «получка» бор. Ойига 250 мингдан бошланувди 6 ойгача ошмаган. Ўшанинг «доля»сини ҳар аскардан олдин сержантлар кейин офицерлар оларди. Бермасангиз уришади ёки қаттик қийнашади, кейин ишларга ва навбатчиликларга фақат сизни кўяверади. Армияда ота-онангиз йўқ сизнинг ёнингизни оладиган. Катталарга айтиб қўйсайиз, ўзингизни ўзингиз суицид қилишга мажбур бўласиз бир йил давомида. Битта хоразмлик бола шу йили 3 чи этаждан ўзини ташлаган. Борганимдан хизмат тугагунча льгота оламан, деб куну тун нарядлардаям кечасиям китоблар ўқиб, яхши тайёргарлик кўргандим, лекин ололмадим, чунки 3.5-4 миллион сўмга сотиб олишга улгиришган экан. Ҳеч китоб ҳам ўқимай, тайёорлан ахир сен ҳам десак, улар "эээ менга керак эмас, нима қиламан мен льготани каллам бўлмаса?" деб юришарди. Лекин улар амалда аллақачон ишни пишириб қўйишган экан. Бухоролик битта офицер (номиниям эслолмайман) хаммага льготани сотиб юрган экан".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG