Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2019, Тошкент вақти: 09:27

СУРХОНДАРЁ – “Янги асфальтланган йўл бир ойга бормай дабдала бўлди!”


ЖАРҚЎРҒОН. “Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидан ёзмоқдамиз. Туман шоҳбекати кўчаси ва Толачи кўчаларидан умуман юриб бўлмай қолди, йўллар дабдала бўлган. Қизиғи, бу кўчалар бир ой олдин асфальт қилинганди! Бу йўлларга давлатнинг неча миллионлаб маблағи сарфлангандир. Кўчада жойлашган автомобиль ювиш шохобчалари ҳам сувни катта йўлга оқизиб қўйган. Хўш, давлат маблағи талон-торож қилинганми ё иш сифатсиз бажарилганми? Нега таъмирдан чиққан йўл бир ойга бормай расво бўлди?”

(Бу хабар Озодликка 7 декабрь куни келган. ST даракчиси ўз гапларини асослаш учун Озодликка фото йўллаган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG