Линклар

"Автоҳалокат оқибатида 4 киши тириклайин ёниб кетди" (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Автоҳалокат оқибатида 4 киши тириклайин ёниб кетди"

"Фарғона вилоят, Қува туманида содир бўлган автоҳалокат акс этган видеони сизларга юбормоқдаман. Бу воқеа яқинда бўлган.

Андижонлик бойваччанинг болалари кечаси Фарғона вилоятидан маст ҳолатда рулда Андижонга қайтаётганида Қува тумани Минг Чинор чорраҳасида "Дамас" машинаси билан тўқнашган.

Натижада, "Дамас" машинасида ўрнатилган газ баллони ёниб бошлади. Афсус, ичидаги одамлар ҳам ёниб кетишди. Ўзингиз кўриб турганингиздай, инсонлар ачинарли ҳолда ўлим топишди. ИИБ қаерга қараяпти? Маст ҳолатда тезликни ошириш оқибатида қанча инсонлар ҳаётдан кўз юммоқда".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG