Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 14:38

НАВОИЙ – "Хатирчи, Учқудуқ ва Зарафшон йўналишидаги автобус қатновида монополия ўрнатилган"


НАВОИЙ. "Навоий вилоятидан ёзмоқдамиз. Хатирчини Учқудуқ ва Зарафшон туманлари билан боғловчи автобус қатновида монополия ўрнатилган. Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Навоий вилояти бошқармаси 15-20 йилдан бери ушбу йўналишларни фақат битта ташкилот – "Кармана авто экспресс"га топшириб қўйган. Рақобат йўқ бўлгач, ривожланиш ҳам бўлмайди.

Масалан, Хатирчи–Учқудуқ йўналишидаги 1-автобуснинг аҳолига хизмат кўрсатиши норозиликларга сабаб бўлмоқда. Бир неча автобус техник талабларга жавоб бермайди, салонга белгилангандан кўп йўловчи олинади. Йўлкира 27 минг минг сўм белгиланган, аммо йўловчилардан 40 минг сўмдан йиғиб олишади. Йўловчиларга ноқулайлик туғдириб, кўрсатилган йўналишдан юришмайди. Ҳозирга қадар ушбу ҳолат юзасидан кўплаб аризалар бердик, лекин фойдаси бўлмади. Аслида бундай савиядаги транспорт хизмати учун фирма лицензиядан маҳрум этилиши керак эди. Ақтўбедаги автобусда рўй берган фожиадан ҳамма ҳам тегишли хулоса чиқармаган шекилли.

Йўналиш бўйича тендерлер ҳам хўжакўрсинга ўтказилади. Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Навоий вилояти бошқармаси билан "Кармана авто экспресс"ни нима боғлайди? Бу даражада шубҳали ҳамкорлик ортида нима турибди? Бу саволларга аниқ жавобларимиз бор. Аммо уларга ваколатли идоралар ўрганиб жавоб бергани маъқул".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG