Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:20

"Тошкентдаги 90-автобус доим кеч қолади, пулни босиб олиш учун одам олаверади"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Тошкентдаги 90M автобуси доим кеч қолади, пулни босиб олиш учун одам олаверади"

"Тошкентдаги 90M автобусида кўпчилик талаба, ўқувчи, ўқитувчи ва шу автобус йўналишида жойлашган корхоналар ходимлари юришади. Эрталаб жуда тиқилинч сабаб қанчадан қанча одам бу автобусга чиқа олмайди. Автобус ҳар 10 дақиқада юриши керак.

Лекин ҳайдовчилар, эрталабки тиғиз пайтда пулни босиб олай деб, одамларни яна олаверади. Яна 10 дақиқа эмас, 15 дақиқада бир юргани учун қанчадан қанча одам манзилига кеч етиб боради.

Бу автобус хусусий корхонага тегишли бўлгани учун ҳар хил ногиронлик ҳужжатлари, ойлик чипталари ўтмайди. Муаммони ҳал қилиш учун шу йўналишдаги автокорхона автобуслари давлат корхонаси бўлган "Тошшаҳартрансхизмат"га ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шунча йўловчиларнинг муаммолари ҳал қилинган, ҳамда шунча фойда давлатимиз бюджетини бойитган бўларди".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG