Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 16:23

ТОШКЕНТ – "Тўхтатинг автобусни, тушиб қоламан!" (ВИДЕО)


ТОШКЕНТ. "Юнусобод туманидан Олмазор туманига қатнайдиган йўловчилар ҳар куни эрталаб белгиланган жадвал бўйича 10-12 дақиқада келиши керак бўлган 90М-автобусни салкам бир соат кутишга мажбур. Қишнинг қаҳратонида ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам аҳвол шу. Йўналиш хусусий корхонага тегишли. Раҳбариятдан ҳайдовчиларгача на муомалани билади, на тартибни. Ҳайдовчилар хоҳлаган вақтида юришади. Автоуловга газ ўрнатилганига қарамай, бемалол сигарет чекишади. Автобус лиқ тўлгунча одам йиғади. Бу борада бешта қўлни баравар оғзига тиққан. Узр-ку, автобус тиқилинчлигидан мактаб ёшидаги қизларимиз ва кап-катта эркаклар ёпишиб кетишга мажбур. Хуллас, автобус йўловчилари – ўқитувчи, ўқувчи, ишчи, талабалар - бу ҳолдан қийналиб кетди.

Тошкентдаги барча автобусларга назорат қилувчи қурилма – GPS ўрнатилган. Лекин 90М-йўналишдаги автобусларда негадир бу қурилма йўқ. Қизиқ, барчага мажбурий бўлган бу тартиб уларга тегишли эмасми?

90М-йўналиш устидан шикоят қила-қила чарчадик. Барибир ўзгармайди. Илтимос, мутасаддилар уни давлат ихтиёрига ўтказсин. Шунда ҳам давлат ғазнасига тушум бўлади, ҳам кўп йилдан бери қийналиб келаётган йўловчилар елкасига офтоб тегади".

ТОШКЕНТ – “Тўхтатинг автобусни, тушиб қоламан!”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:04 0:00

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG