Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2019, Тошкент вақти: 19:18

ТОШКЕНТ – “Қоплонбек–Чорсу йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилсин”


ТОШКЕНТ. “Тошкент туманидан ёзяпман. Қоплонбек божхона постидан “Универсам”га 477-автобус, Ипподромга эса 481-автобус юради.

Афсуски, талаб кучли бўлган Қоплонбек–Чорсу йўналиши бўйича автобус қўйилмаган. Чорсуга фақат “Дамас” юради, лекин нархи қиммат. 3-4 бекат юрсангиз ҳам, 2000 сўм тўлашингиз керак. Боз устига, “Дамас”нинг ролида масъулиятни ҳали тўлиқ ҳис қилмаган 18-19 ёшли йигитчалар. Кунда-кунора “Дамас” иштирокида аварияларга гувоҳ бўламиз.

Кўп сонли йўловчилар номидан Қоплонбек–Чорсу йўналишида “Исузу” автобуслари қатнови йўлга қўйилиши ва кира ҳақи 1000 сўм этиб белгиланишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 10 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG