Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 15:03

"Шаҳар марказидаги чиқиндини туманнинг хилват ерларига ташлаб кетишади"


ЯШНОБОД - "Телевизорларда Тошкентдаги маҳаллалар иш олиб бораяпти", деб ҳар куни жар солишади. Лекин, ҳамма жойда ҳам эмас. Масалан, Яшнобод тумани неча йиллардан бери ахлатхонага ўхшайди. Йўлларда ахлатлар, кўчаларда ахлатлар. Аҳоли билан ишламайдилар. Ҳаттоки, баъзи бир маҳаллаларда аҳоли маҳалла оқсоқолларини ҳам танимайди.

Туман ободонлаштиришдаги хизматчилар эса, шаҳар қоқ марказидаги ахлатларини туманнинг кўринмайдиган ерларга ташлаб кетишади. "Нега ташладинг?" деб сўрасангиз, "маҳалла оқсоқоллари, тепадагилар рухсат беришган," деб жавоб қайтаришади. Инсонлар ўзбекчилигимизга, инсонийлигимизга мос равишда яшашини хоҳлардим.

Қўшнилар ойналардан ахлатларни улоқтиришади. Туманнинг айрим чет жойларидан олинган расмлар. Яшнабод туманининг шаҳар тарафлари, албатта, жуда гўзал. Лекин кўзга кўринмайдиган, четроқларда вазият жуда ачинарли".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG