Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2018, Тошкент вақти: 13:49

ЧИРЧИҚ. "Уйимиз Чирчиқ шаҳри хиёбони яқинида жойлашган. Ёзда бир қанча гаражни бузиб ташлашди. Бузилган жойлар эса ахлатхонага айланди. Ўқувчилар маъзур тутсинлар, аммо айтмасам бўлмайди, ҳожатхонага 1000 сўм сарфлашга қорни оғриганлар ҳам шу ерда ҳожатини чиқариб кетади. Энг ёмони, шу яқинда боғча ҳам бор.

Маҳалла вазиятга аралашиб, бу ерни тозалаб, махсус чиқинди контейнерлари ўрнатишни таклиф қилаяпти. Аммо биз – шу ерда яшовчи аҳоли ахлатхона бироз четроқда бўлиши талаб қилаяпмиз.

Маданият борасида ҳали анча ортда эканмиз. Одамлар куппа-кундузи бу ерга ахлат ташлаб кетади. Ҳой, юртдошлар, кўзингизни очинг! Унутманг, сиз ҳайвон эмас, одамсиз, ахир!"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG