Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 01:40

ФАРҒОНА – "Чиқинди дастидан дод! Кунлар исий бошлаши билан юрагимиз безиллайди"


ҚЎҚОН. "Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Навоий мавзеси 55-маҳаллада мактуб йўлламоқдаман. Деразамизнинг тагини чиқиндихонага айлантириб олишган. Бу ерда ахлатни тўсиб турадиган бир девор бор эди. Яқинда кимдир деворни бузиб, ғиштларни ташиб кетибди. Шундан бери чиқинди бир неча метрга чўзилиб ётибди. На маҳалла раиси, на фаоллар эътибор қаратади. Бир неча марта ўзимиз ҳашар қилиб тозаладик.

Эртасигаёқ яна чиқинди уюми пайдо бўлиб қолади. Бу ерга ташланган хазонларни ёқиб юборишса борми, уйимиз тутунга тўлади. Қишда-ку бир нави, аммо кунлар исиши билан юрагимиз безиллайди, қўланса ҳидга ва пашшаларга тоқат қилиб бўлмай қолади-да. Болаларимиз шунинг касрига тез-тез касал ҳам бўлади. Афсуски, санитария хизмати ҳам бепарво. Бизга ёрдам беринглар, чиқинди балосидан қутқаринглар. Биз ҳам уйимиз деразасидан қараганда ахлатни эмас, чиройли манзараларни кўргимиз келади".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG