Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2018, Тошкент вақти: 18:57

АНДИЖОН – "Марказий дорихона ёнида… катта ахлатхона!"


ПАХТАОБОД. "Андижон вилояти Пахтаобод туманидан мурожаат йўлламоқдаман. Дорихона ёнида ахлатхона бўлиши мумкинми? Бошқа ерларда бундай бўлиши мумкин эмас, лекин Пахтаободда мумкин. Марказий дорихонамиз ёни катта ахлатхонага айланиб қолган. Туман шифохонаси, поликлиника, халқ таълим бўлими ва мактабларга олиб борувчи ушбу пиёдалар йўлагида ўтаётганда қўланса ҳидга чидолмайсиз.

Бу йўл февраль ойида кенгайтириш учун бузиб ташланган эди, аммо ҳалиям текислангани йўқ. Эски лотокни олиб янгиларини қўйишди. Ўшандан бериб ариқ ахлатхона бўлиб қолди. Бу ердан фарзандларимизни етаклаб ўтамиз, бошқа илож йўқ-да.

Ўзимиз ахлат машинасини тўхтатиб олиб кетишни сўрасак, фалон пул сўраяпти. Маҳаллага, ободонлаштириш хизматига мурожаат қилдик. Аммо фойдаси бўлмади. Бу масалага ҳам Президентми, бош вазирми аралашса, кейин ҳал бўлади шекилли..."

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG