Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 23:13

ST даракчиси мурожаати ортидан ҳудуддаги чиқиндилар йиғиштирилди


1 апрель куни “Sizdan Telegram” каналида чоп этилган ST даракчисининг мурожаати ортидан Фарғона шаҳар ҳокимлиги тадбиркорлик субъектига ахлат ва қурилиш материал чиқиндиларини олиб кетишга кўрсатма берди (матн таҳрирсиз чоп этилмоқда):

“Озодлик радиосининг 2019 йил 1 апрель куни “Sizdan Telegram” лойиҳасида чоп этилган “Фарғона шаҳар маркази деҳкон бозори ва Болажон парки олдидаги ахлатлар анчадан буён йиғилиб қолган” номли хабардаги ҳолатлар Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда Фарғона шаҳар Сайилгоҳ ва Юксалиш кўчалари кесишмаси “Марғилон сой” ёнида жойлашган тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган икки қаватли нотурар жой биноси ҳудудида қурилиш чиқиндилари мавжудлиги аниқланди.

Мазкур чиқиндилар нотурар бинода олиб борилаётган таъмирлаш ишларини натижасида ҳосил бўлгани аниқланиб, тадбиркорлик субъектига мазкур ҳолатни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди.

Тадбиркорлик субъекти томонидан ҳудуддаги чиқиндилар олиб чиқиб кетилиб, ҳудуд ободонлаштирилди. Бугунги кунда шаҳардаги барча ҳудудларда ободонлаштириш, маиший чиқиндиларни олиб кетиш ишларигамуҳим эътибор қаратилиб келинмоқда. Барча ишларнинг кунлик мониторинги йўлга қўйилган.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги оммавий ахборот воситасида берилган ҳар қандай холис, ишончли, ҳақиқатга асосланган хабар ёки мақолани эътиборсиз қолдирмайди.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати”

(Бу хабар Озодликка 4 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG