Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 02:58

ҚАШҚАДАРЁ – “Тоза ҳудуд”нинг машинаси ахлат олгани 15-20 кунда 1 мартагина келади”


КОСОН. “Қашқадарё вилоят, Косон туман, Навбаҳор маҳалласидан ёзмоқдамиз. 12 та кўп қаватли уйга мўлжалланган ахлатхона санитария талабларига умуман жавоб бермайди. Ахлат тўкишга жой қолмаганидан одамлар йўлларга тўкиб кетади. “Тоза ҳудуд” машинаси ҳам 15-20 кунда бир мартагина келади. Ахлатхона ёнидаги 6-уй аҳолиси чивин кўплигидан эшикларга ҳам иккитадан парда тутишга мажбур. Иссиқ кунлар эса нохуш ҳиддан ташқарига чиқиб бўлмайди. Майдонча йўқлигидан болаларимиз ахлатхона атрофида ўйнайди. Ҳудуд тозалиги учун ким жавоб беради ўзи?!”

(Бу хабар Озодликка 13 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG