ЗОМИН. “Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳри Улуғбек маҳалласидан ёзмоқдамиз. 15 ва 16-кўп қаватли уйлар ёнини ахлат босиб кетган. “Тоза ҳудуд” ДУК ахлатни олиб кетмайди. Оқибатда, уйлар ёнида чивину пашша кўпайиб кетган. Бунинг устига, 16-уй тагида носоз канализация чиқиндиси тўпланган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Кўп қаватли уйгакеладиган сув қувури ёрилган эди. У чала ямалгани оқибатида сув чуқурда тўпланиб, балчиққа айланган. Балчиқ эса қувурга қайтиб кирмокда. Бу аҳволда бутун маҳаллага юқумли касалликлар ёйилиши мумкин-ку! Мутасаддилар антисанитария ҳолатини зудлик билан бартараф этсин!”
(Бу хабар Озодликка 20 май куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|