АСАКА. “Андижон вилояти Асака шаҳридан ёзмоқдаман. “GM Uzbekiston” қўшма корхонаси яқинидаги кўп қаватли уйлар олдида, яъни Ҳумо ва Муқимий кўчалари туташган чорраҳада ахлат уюмлари сочилиб ётибди. Кўп қаватли уйлар учун на ахлат ташлайдиган жой, на бирор контейнер бор. Одамлар ноилож шу жойга чиқинди ташлайди. Ахлат уюми ёнида болалар ўйингоҳи жойлашган. Иссиқ ҳаво таъсирида у ердан бадбўй ҳид тарқаляпти. Юқумли касалликлар ҳам ёйилиши мумкин. Мутасадди ташкилотлар ахлат ташлаш учун контейнер ўрнатса бўлар эди...”
(Бу хабар Озодликка 29 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|