КАРМАНА. “Навоий вилояти Кармана тумани Талқоқ маҳалласидан ёзмоқдамиз. Маҳалламиздан зах сувларни тортадиган зовур ўтган. Аммо зовур ахлатхонага айланиб қолди. Баракатопгур қассоблар тунда бу ерга тери, ичак-чавоқ ва шунга ўхшаган чиқитларни ташлаб кетишади. Бу масалада мурожаат қилинмаган ташкилот қолмади, бари “бу масала бизга тегишли эмас” дейди. Кунда-кунора бу ҳолатнинг такрорланиши дилни хира қилмоқда”.
(Бу хабар Озодликка 15 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|