Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:12

АНДИЖОН – “Маҳаллада қоп-қоп ахлат уйилган, “тоза ҳудуд”чилардан эса дарак йўқ”


БАЛИҚЧИ. “Андижон вилояти Балиқчи тумани Қумтeпа маҳалласи аҳли номидан ёзмоқдамиз. “Тоза ҳудуд” корхонаси ўн кунда бир марта тўпланган ахлатларни олиб кетиши керак. Лекин эллик кун бўлди, улардан дарак йўқ! Кўчаларда қоп-қоп ахлат уйилиб, сасиб ётибди. Ҳар бир жон учун 2500 сўмдан йиғиб олишади. Тўламаганларни суд ва жарима билан қўрқитишади. “Тоза ҳудуд” ходимлари ойда-йилда бир келган пайтда ҳам ҳовлима-ҳовли юрмайди, кўчанинг ўртасида тўхтаб олади, катта ёшли отахон ва онахонлар ҳам ахлат қопларни машинагача кўтариб олиб боришга мажбур.

Бу ҳам етмагандек, 27 октябрь куни маҳалламиздаги трансформатор куйиб қолди. Туман электр тармоқлари корхонаси билан боғланиб бўлмади. Оқибатда маҳалла электр энергиясидан узилиб қолди.

Қумтепа аҳли масъуллардан амалий ҳаракат талаб қилади”.

(Бу хабар Озодликка 28 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG