ТОШКЕНТ. “Тошкент давлат техника университетига қарашли 55, 57 ва 91-ётоқхоналарда яшовчи талабалар номидан ёзмоқдамиз. Бизни ҳар куни эрталабки бадантарбия машқларига чиқишга мажбурлашмоқда. Ҳатто бетоб талабаларни ҳам олиб чиқишяпти. Қайси бир “даҳо” ўйлаб топган эрталабки машқлар туфайли асосий дарсларга ҳам кечикиб боряпмиз ва устозлар бизга “н.б.” қўйяпти. Ҳаммасидан ҳам, раҳбарият ушбу ташаббуси билан юртимизни бутун дунёга шарманд қилмоқда.
“Сиздан Телеграм” орқали олий таълим вазири Иномжон Мажидовга мурожаат қилмоқчимиз. Ҳурматли вазир, бизни эрталабки ёлғондакам машқлардан қутқаринг! Биз Тошкентга ўқигани келганмиз. Спорт машғулотлари билан эса ўзимиз истаган пайтда, ўзимиз истаган жойда шуғулланамиз!”
(Бу хабар Озодликка 21 сентябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|