Линклар

Шошилинч хабар
16 сентябр 2019, Тошкент вақти: 18:03

НАВОИЙ – “Соғлиқни сақлаш бошқармаси “бахила бизнеси” ҳақидаги мактубга жавоб йўллади”


НАВОИЙ – “Сиздан Телеграм”да Навоий вилоят эндокринология диспансерига келувчиларга мажбурий тартибда бахила сотилаётгани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу ҳолатга муносабат билдирди. Қуйида бошқарма жавоби чоп этилмоқда:

“Бугунги кунда вилоят эндокринология диспансерида 30 ўринли умумий эндокринология, 30 ўринли диабетология, 25 ўринли эндокрин жарроҳлик бўлими ва 75 қатновли диагностик поликлиника тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

СанҚваМ талабларини тўлақонли бажариш, беморлар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни турли инфекциялардан ҳимоя қилиш мақсадида 2019 йил 24 июнь куни “Аxsikent Sof Sanoat” МЧЖ ва вилоят эндокринология диспансери ўртасида 1/235-сонли шартнома имзоланган. Мазкур шартномага асосан вилоят эндокринология диспансери биносида бахила аппарати ўрнатилган бўлиб, беморларни кўришга келган яқин қариндошлари бахила кийиб кириши кўзда тутилган. Фуқароларнинг бахила кийиб киришидан кўзланган мақсад муассасада даволанаётган беморларга ташқаридан турли хил инфекцияларни юқтирмасликдан иборатдир. Умуман, диспансерда бахила кийиб юриш мажбурий эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 9 январдаги 15-7/399-сонли кўрсатма хатида ҳам тиббиёт муассасаларида санитария-эпидемиология талаблари ҳамда шифохона маъмурияти томонидан белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя этиш шартлиги қайд этилган. Диспансер бахила тартиби орқали ушбу топшириқни бажармоқда.

“Шифохона ичи инфекциялари” санитария қоида ва меъёрларига (СанПиН 0304-12) кўра, шифохоналарда беморни (болаларни) парваришлаётган шахслар ва уларни кўришга келган фуқаролар даволаш бўлимларига киришда бир марталик бахила кийишлари ёки ўзлари олиб келган тоза (кўчада кийиб юрилмаган) оёқ кийимларидан фойдаланишлари мумкинлиги кўрсатилган. Қолаверса, тиббий муассаса тоза ва озода бўлиши шартлигини эслатиб ўтамиз”.

(Бу хабар Озодликка 17 август куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG