Линклар

Шошилинч хабар
16 феврал 2019, Тошкент вақти: 08:58

СУРХОНДАРЁ – “Ноқонуний балиқ овловчиларга ким чора кўради?”


АНГОР. “Сурхондарё вилояти Ангор туманидан мактуб йўлламоқдамиз. Сизга тақдим қилинаётган фото ва видеолавҳаларда "Янги турмуш" ва "Деҳқон", "Иттифоқ" маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтиб, Қорасув дарёсига қуйиладиган катта зовурда ноқонуний балиқ овлаш жараёни акс этган. Улар балиқни движок орқали электр юбориб овлашмоқда.

Ток зовурга урилганда, сув юзасига юзлаб балиқлар қалқиб чиқади. Браконьерлар балиқларнинг фақат катталарини териб олади. Ток уриши оқибатида минглаб кичик балиқчалар ҳам қирилиб кетмоқда.

Ушбу ҳолат бўйича Ангор туман прокуратурасига қўнғироқ қилдим. 28 январь куни соат кундузги 2-3 ларда воқеа жойига “Янги турмуш” МФЙ раиси ва маҳалла посбони келди. Лекин улар овчиларнинг олдига бормай, негадир ярим йўлдан қайтиб кетишди.

Ноқонуний овчиларга ҳозирча прокуратура ҳам муносабат билдирмади”.

(Бу хабар Озодликка 28 январь куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG