Линклар

19 декабр 2017, Тошкент вақти: 01:20

"Банкдан валюта сўрасам, олдин раисга миннатдорчилик билдиринг дейишди"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Банкдан валюта сўрасам, олдин раисга миннатдорчилик билдиринг дейишди"

"Бир масала бўйича мурожаат қилмоқчи эдим. Зора ишим битиб қолса. Ўзим талабаман. Четда ўқийман. 2017 йил 1 июль куни Сирдарё вилояти АКИБ "Ипотека Банк"ка валюта олиш бўйича мурожаат қилдим. 7 июль куни банкнинг вақтинчалик бошлиғи билан суҳбат бўлди. Амалий ёрдам беришини айтди, фақат мендан республика "Ипотека Банк"и раиси номига миннатдорчилик хати талаб қилишди.

Таъкидлаб ўтишим керак, ҳали ишим ҳал бўлмасдан миннатдорчилик хати ёздириб олинди. "Нимага бундай қилаяпсиз?" деб сўраганимда, мен бу ерда янгиман, раис хурсанд бўлади, тўғри тушунинг, деб жавоб берди. 13 июлгача ишимни ҳал қилишга ваъда беришди. Лекин ҳеч қандай амалий ёрдам бўлмади, фақат ҳар хил баҳоналар билан алдашдан бошқа гап бўлмади. 20 июль куни банк марказидан текширувчилар келди. Ўша вақт бор гапни айтганимдан кейин 1000$ тушириб беришди ва қолган суммани эртасига туширишларини айтишди. Эртасига текширувчилар кетганидан кейин яна ўша аҳвол бошланди. Мен бир ой вақтимни шу банкка сарфладим, 8 марта Порталга чиқдим. Ҳар сафар имзо қўйинг, ишингиз ҳал, дейишдию яна алдашди.

Икки марта Марказий Банк ишонч телефонига чиқдим, улар ҳам амалий ёрдам қилишга ваъда беришди, лекин ҳеч қандай ҳаракат қилинмади. Банк ходими суҳбат пайтида "Банк сизга пул беришга масъул эмас, ўқиётган бўлсангиз, ўзингиз учун ўқийсиз," деб айтди. Президентимиз ёшлар ҳақида яхши гапларни айтадилар, ҳаракат қиладилар. Аммо биз ёшлар ҳеч қандай ўзгариш сезмадик".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG