Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2018, Тошкент вақти: 20:55

CУРХОНДАРЁ – “Ўғирлик рўй берган банкка мижозлар умуман киритилмаяпти”


ШЎРЧИ. “Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан ёзмоқдаман. Яқинда “Сиздан Телеграм” рукнида Шўрчи тумани банк кассасидан 20 минг АҚШ доллари ўғирлангани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Мактуб юзасидан Озодликка Ўзбекистон Бош прокуратураси жавоб йўллаб, жиноий иш очилганини хабар қилганди. Ушбу воқеа банк ходимларини жуда қўрқитиб қўйган шекилли, эндиликда мижозлар банкнинг ички қисмига умуман киритилмаяпти. Иш билан келган мижозлар темир панжара ортида кун бўйи кутади. Юртдошларимиз чет элдан келаётган пулларини ҳам ололмай, қўшимча маблағ сарфлаб қўшни туманлардаги банкларга қатнамоқда. Хуллас, ортиқча эҳтиёткорликдан туман халқи жабр кўрмоқда”.

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG