Линклар

Шошилинч хабар
16 феврал 2019, Тошкент вақти: 08:18

СУРХОНДАРЁ – ““Халқ банки” 60 нафар ходимни кўчага ҳайдамоқда”


ТЕРМИЗ. “Халқ банки”нинг Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Амалиёт бўлимидан ёзмоқдамиз. Биз мазкур бўлимда ўн йиллардан буён ишлаб келамиз. Ҳар биримизнинг 3-4 тадан вояга етмаган болаларимиз бор. Республика “Халқ банки” раҳбарияти 60 нафар ходим ва қарамоғимиздаги фарзандларимиз тақдирини ўйламасдан, Амалиёт бўлимини (00744 ИНФО) ёпиб юбормоқда. Банк учун янги бино қурилди. Биз эса энг оғир паллаларда, шароит жуда оғир бўлган йилларда ҳам сабр билан ишлаганмиз. Энди эса бизни кўчага чиқариб қўйишмоқда. Банк раҳбариятидан бўлимни ёпмасликларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 5 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG