Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:25

СИРДАРЁ – “Банк пул ажратмагач, “Обод маҳалла” дастурида белгиланган ишлар чала қолди”


ГУЛИСТОН. “Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридан ёзмоқдамиз. 2-3- микрорайонлар 2018 йили “Обод маҳалла” дастурига кирган эди. Лекин бошида жуда қизғин бошланган иш¸ ярмига келганда тўхтаб қолди. Айниқса, 2-микрорайон “Сайқал” маҳалласида режалаштирилган ишларнинг атиги 20 фоизи битган. Қурувчилар пулимизни беришмади¸ деб ишни ташлаб кетган. “Асака банк” кредит ажратишдан бош тортибди.

Президентимиз келиши олдидан Ислом Каримов номидаги кўча оқланди. Ичкари тарафларда эса одам яшагиси келмайди. “Кафолат” ширкати тасарруфидаги кўп қаватли уйлар олдигаям бориб бўлмайди. Қисқаси, бу ерда ҳам кўзбўямачилик!

Илтимосимиз, 2018 йили “Обод маҳалла” дастури бўйича амалга оширилган ишларни тегишли идоралар текшириб чиқсин ва чала қолган ишларни якунлаб беришсин!”

(Бу хабар Озодликка 9 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG